Тошкентдаги «запчаст» бозорида ёнғин чиқди (видео)

Тошкент шаҳрида «Фарҳод» бозорида жойлашган «запчаст» дўконида ёнғин содир бўлди.

Бугун, 27 март куни соат 06:50 да Учтепа тумани Кичик халқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2 қаватли бинолардан бирида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 06:57 да етиб борган. Ёнғин соат 07:20 да ўраб олиниб, соат 07:23 да буткул ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида 2 қаватли бинолардан бирининг тахминан 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,- дейилади хабарда.

Янгиликлар