Ўзбекистонда 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрель кунги фармойиши билан Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Қайд этилишича, фармойиш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

Фармойишга кўра, 30 апрель куни «Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги» шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Янгиликлар