Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов ўрнатилди

Ўзбекистон бўйлаб аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабабли «Ўзтемирйўлйўловчи» раҳбарияти поездлар тезлигига чеклов киритди.

Гидрометеорология хизмати маркази хабар берганидек, 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этмоқда.

Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Ўзтемирйўлйўловчи» аномал иссиқлик туфайли поездлар тезлигига чеклов белгилади. Шу сабали поездлар белгиланган манзилларга кечикиб бориш ҳолатлари кузатилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдирган ва аномал иссиқлик туфайли юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Янгиликлар