Фарғонада COVID-19’га чалинганлар сони 321 кишига етди

Фарғона вилоятида 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 кишига ошиб, 321 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 315 нафар бемор соғайган, 1 киши вафот этган. Ҳозирда 5 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 195 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 36 562 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3338 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар