Фарғонада тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳудудларнинг геожойлашуви эълон қилинди

Давлат тест маркази олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтадиган ҳудудлар рўйхатини иллюстратив шаклда геожойлашувлар билан тўлдирилган ҳолда эълон қилди.

Фарғонада кириш имтиҳонлари «Истиқлол» стадиони, Фарғона давлат университети стадиони, Қиргули мавзеси «Нефтчи» стадиони, Марғилон шаҳри 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол («Атласчи») ўйингоҳи, Қўқон шаҳри марказий ўйингоҳи, «Сўғдиёна» спорт мажмуаси стадиони ҳудудида бўлиб ўтади.

1-сектор. 1—36 гуруҳлар («Истиқлол» стадиони)

Манзил: Фарғона шаҳри Кичик халқа йўли

Геолокация

2-сектор. 37—81 гуруҳлар (Фарғона давлат университети стадиони)

Манзил: Фарғона шаҳри «Ёшлар» МФЙ Ал-Фарғоний кўчаси

Геолокация

3-сектор. 82—121 гуруҳлар (Қиргули мавзеси «Нефтчи» стадиони)

Манзил: Фарғона шаҳри Қиргули мавзеси Марғилон кўчаси 1-уй

Геолокация

4-сектор. 122—163 гуруҳлар (Марғилон шаҳри 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол («Атласчи») ўйингоҳи)

Манзил: Марғилон шаҳри «Янги боғ» МФЙ Туркистон кўчаси 100-б уй

Геолокация

5-сектор. 1—51 гуруҳлар (Қўқон шаҳри марказий ўйингоҳи)

Манзил: Қўқон шаҳри Туркистон кўчаси 81-а уй

Геолокация

6-сектор. 1—25 гуруҳлар («Сўғдиёна» спорт мажмуаси стадиони)

Манзил: Сўх тумани Адолат кўчаси

Геолокация

Аввалроқ Фарғонада ОТМларга тест синовлари ўтказиладиган стадионлар рўйхати эълон қилинган эди.

Янгиликлар