Сирдарёда мансабдор шахс пора билан қўлга тушди

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

«ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган Гулистон шаҳридаги  тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг долларни олган вақтларида ушланди», дейилади хабарда.

Аниқланишича, ушбу 5 гектар ер майдони 2020 йилда Сирдарё вилоят ҳокимлигининг тегишли баённомаси асосида дарё ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда қум-шағал қазиб олиш мақсадида истисно тариқасида аукцион савдоларига қўйилгунга қадар фойдаланиб туриш учун Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли масъулияти чекланган жамиятига бириктирилган бўлган.

Янгиликлар