Ўзбекистонда янги ташкил этилган корхоналар сони юқори ҳудудлар маълум қилинди

Янги ташкил этилган корхоналар cони юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Хабарга кўра, 1 февраль ҳолатига республикада январь ойида фермер ва деҳқон хўжаликларисиз жами 8 722 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. 

Таъкидланишича, бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 108 тага кўп. 

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

  • Тошкент шаҳри – 1 609 та
  • Қашқадарё вилояти – 1 215 та
  • Тошкент вилояти – 794 та
  • Фарғона вилояти – 690 та 
  • Самарқанд вилояти – 683 та
  • Наманган вилояти – 575 та 
  • Андижон вилояти – 521 та
  • Бухоро вилояти – 503 та
  • Сурхондарё вилояти – 466 та
  • Хоразм вилояти – 428 та
  • Қорақалпоғистон Р. – 344 та
  • Жиззаз вилояти – 322 та
  • Навоий вилояти – 312 та
  • Сирдарё вилояти – 260 та