ДХХ Cамарқандда 250 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, 1994 йилда туғилган Нуробод туманида яшовчи МЧЖ раҳбари Қ.З. жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг доллар эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишган. Сўралган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар