Сенаторлар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати мукофот билан тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди.

Хабарга кўра, улар орасида 6 нафар Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам бор.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров биринчи  даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Янгиликлар