Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 28 май куни фақат Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Аксар ҳудудлар совуқ антициклон таъсири остида бўлади, бунинг ҳисобига ҳарорат 21–26 даражадан юқори бўлмайди.

Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 10–15 даражагача пасаяди, кундузи эса 23–28 даражагача кўтарилади.

27–29 майда республика бўйича шимолда 18–23 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27–29 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 27–28 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Янгиликлар