Шавкат Мирзиёев «тонировка» бўйича ҳамма кутган қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни ўтказилаётган видеоселекторда «тонировка» масаласига тўхталди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, у оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардор.

«Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу, энг аввало, инсон қадри учун. Шу боис халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган. Шу боис бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим», — деди Президент.

Янгиликлар