Қашқадарёда муҳофазага олинган ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида муҳофазага олинган ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Жараёнда Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро М.А. фуқаро Б.И.га тумандаги дарё муҳофазасига олинган 20 сотих ер майдонини 20 минг долларга сотишга келишиб, шундан 200 миллион сўмни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар