Тошкентда Tracker юқори тезликда ҳаракатланиб, йўловчи автобус билан тўқнашди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўловчи автобус ва Tracker иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 29 февраль куни соат 06:45 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. King Long русумли 63-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобуснинг ҳайдовчиси АШБ томон ҳаракатланаётган вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Tracker 197 км/соат тезликда келиб, автобус (ўрта шина қисмига тегиб) билан тўқнашув содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. Tracker ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар