Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди

Бухоро давлат тиббиёт институтининг иккинчи курс талабаси бўлган ҳиндистонлик йигит вафот этди.

Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган Навас Насмел 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган. Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан талаба вафот этган.

РСТЕИAM Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳумнинг ўлимига икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

Ўз вақтида маъмурият томонидан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, айни пайтда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар