Ўзбекистонда 29 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 29 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар