Ўзбекистонда айрим тиббиёт ходимлари ойлигига 40 фоиз устама берилади

Президент апрель тиббиёт соҳасида «чинакам синов ойи» бўлишини айтганди. Давлат раҳбари йиғилишда айрим шифокорларнинг ойлигига 40 фоизли устама тўлаш бўйича топшириқ берди.

Таъкидланишича, шифокорлар билан очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлат раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.

Янгиликлар