Пахта ҳосилини оширганларга имтиёз берилади

Ўзбекистонда пахта ҳосилини оширганларга имтиёз берилади.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)лар томонидан пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

  • тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари бериш;
  • тасдиқланган ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш, қайта фойдаланишга киритиш ва янгидан ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини рекультивациялаш ва мелиорациялаш тадбирларини бажариш учун субсидиялар ажратиш ва ер солиғидан қисман озод этиш.

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатини яхшилаш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказиладиган туманлар рўйхати;
  • Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтишда амалга ошириладиган илмий асосланган тадбирлар бўйича «Йўл харитаси».

Янгиликлар