Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаган аёл иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Тошкент ҳайвонот боғида 28 январь куни аёл қизни айиқлар қафасига ташлагани хабар қилинганди. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилди.

Маълум бўлишича, қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлга кўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.

Янгиликлар