Фарғонада COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 323 кишига етди

Фарғона вилоятида 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 кишига ошиб, 323 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 319 кишига етди. Ҳозирда 2 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 067 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 38 250 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2510 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.