Ўзбекистонда апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Унга кўра, республиканинг шимоли, чекка жануби ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача кузатилади. Тоғли ҳудудларга яқинлашган сари ёғингарчилик бўладиган кунлар сони 9–13 кунгача кўпаяди.

Апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17–22 даражадан 23–28 даражагача, жанубда баъзи жойларда 30–33 даражагача кўтарилади. Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши ва ёмғири ёғиши мумкин.

Кейинчалик ой ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3–8 даража илиқдан 10–15 даража илиққача кўтарилади. Кундуз кунлари 13–28 даража, республика жанубида 30–33 даража илиқ бўлади. Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Янгиликлар