Ўзбекистонда тергов пайтида фуқаро камситилса, давлат унга етказилган зарарни тўлаб беради

Ўзбекистонда тергов жараёнида шахс қадр-қиммати камситилса, унга етказилган зарарни давлат томонидан тўлаб берилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Фуқаролик кодексига қўшимча киритилди. Унга кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

Янгиликлар