Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 29–31 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 17–22 даража бўлади.

Янгиликлар