Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди
30 июнь куни мамлакатга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда кеча ҳам келтирилган эди.
Шунингдек, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
- 27 мартда — 1 миллион доза,
- 27 апрелда — 1 миллион доза,
- 18 майда — 1 миллион доза,
- 19 майда — 500 минг доза,
- 10 июнда — 1 миллион доза,
- 28 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етган ҳамда айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.
Аввалроқ, Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди деб хабар берган эдик.