Ўзбекистондан Қирғизистонга 1 тоннадан ортиқ ноқонуний қовун олиб кетилаётгани аниқланди

Ўзбекистоннинг Чўнгара анклавидан Қирғизистоннинг Боткен вилоятига контрабанда усулида қовун ташилаётган юк аниқланди.

Маълум қилинишича, ноқонуний қовун олиб кетилаётган автомобиль давлат ҳисобидан мусодара қилинган. Бундай қарор Боткен туман суди томонидан қабул қилинган.

«‘Ford Transit’ русумли автомашина Ўзбекистоннинг Чўнгара анклавидан Қирғизистон ҳудудига кириб келаётганида қўлга олинди. Ҳайдовчи ҳибсга олинган. Юк бўлими кўздан кечирилганда, 30 минг сомлик 1 тонна 200 килограмм оғирликдаги қовун аниқланган.

Қирғизистонлик Ўзбекистондан Қирғизистон ҳудудига божхона назоратидан ноқонуний ўтган юкларни олиб киришга уринган. Ҳайдовчи 60 минг сом жаримага тортилди», дейилади хабарда.

Янгиликлар