Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз антициклон кириб келиши сабаб фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлади.

Эртага, 1 октябрь куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража бўлади, кундузи 21-26 даражагача пасаяди.

2 октябрь куни антициклон таъсири ҳали ҳам давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8-13 даражагача пасаяди, кундузи 21-26 даража атрофида бўлади.

Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Янгиликлар