Тошкентда 45 ёшли эркак кўприкдан ўзини ташлади

Қорақалпоғистонда туғилган 45 ёшли эркак 29 ноябрь куни ўзини Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилди.

Марҳумнинг акаси суҳбат давомида, укаси шу йилнинг 26-ноябрь куни Тошкент шаҳрига уни олдига ишлаш мақсадида келганлигини, укасини ўзи ишлайдиган «T.A» МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадири билан суҳбатга олиб кирганлигини билдирган.

Аммо укаси тоби бўлмагани сабабли уни ишлаш учун холи бўлмаган, шу сабабли ишга кира олмаган. 29-ноябрь куни соат 06:00 лар атрофида марҳум акаси билан нонушта қилишган ва укаси унга Қорақалпоғистонга қайтиб кетиб, ўша ерда бирор бир иш топишини айтган. Қайд этилишича, марҳум ичкиликка ружу қўйган бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.