«Уч ойдан кейин протез ёрдамида яна юра олишим мумкин. Мен итларим билан сайр қилишни ва оддий ҳаёт кечиришни хоҳлайман, аммо энди ҳаммаси бошқача бўлади. Энди ногиронлар аравачасида ўтирган ҳолда уйда ишлашим мумкин. Оёқдан айрилиш бошқаларга таъсир қилганчалик менга таъсир кўрсата олмайди», — дейди у.
Англияда коронавирусга чалинган эркакнинг оёғи кесиб ташланди — фото
Англиянинг Борнмут шаҳрида истиқомат қилувчи эркак COVID-19 юқтириб олгач, тромб пайдо бўлиши оқибатида бир оёғидан айрилди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Маълумотларга кўра, 56 ёшли Ли Мэббетт октябрь ойи охирида коронавирус билан касалланган. Таъм билиш рецепторлари ишламай, бутун танасида кучли оғриқ ҳис қилган. Уйдаги 10 кунлик изоляциядан сўнг унинг аҳволи бир оз яхшиланган. Шундан сўнг у касалликдан фориғ бўлганига ишонч ҳосил қилган. Лекин кейинроқ ўнг оёғининг яхши ишламаётганини сезган.
Мэббетт маҳаллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассисларига қўнғироқ қилган. Улар эса оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилишни маслаҳат берган. Бир неча кун ўтиб, унинг оёғидаги оғриқ кучайган. Томографияда бемор сонининг юқори қисмида 15 сантиметрлик тромб борлиги аниқланган.
Жаррохлар унинг оёғидаги тромбни олиб ташлаган. Орадан бир неча кун ўтиб, ўнг оёғининг кафт ва бармоқлари қорайишни бошлаган. Операциядан сўнг у шифохонада 13 кун ётган. Қон таъминоти қайта тикланмагач, оёқ секин-аста қурий бошлаган.
Шифокорлар ноябрь ойида беморнинг оёғини кесиб ташлашга қарор қилган. 15 декабрь куни у тиббиёт муассасасига олиб борилган ва шошилинч равишда унинг оёғи ампутация қилинган.