Ўзбекистонда 31 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

31 март кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Маълум бўлишича, фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Таъкидланишича, пойтахтда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво 10-12 даража илиқгача исийди.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кундуз куни 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.

Янгиликлар