Ҳаж зиёрати суратларда: коронавирус мусулмонларнинг асосий диний амалига қандай таъсир қилди
Макка шаҳрида ҳар йилги Ҳаж зиёрати бошланди, лекин пандемия туфайли Саудия Арабистонида одатдаги миллионлаб зиёратчилар ўрнига бор-йўғи 10 мингга яқин киши йиғилди.
2019 йилда Маккага Ҳаж зиёратини ўташ учун икки ярим миллион киши ташриф буюрган. Қуйидаги суратларда 2019 ва 2020 йилги Маккадаги муқаддас амални бажариш вақти солиштирилган.
Ҳаж 2020 — Ижтимоий масофа
Ишчилар Катта масжид ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш учун дезинфекция ишларини олиб бормоқда.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимлари Маккага Ҳаж сафарига биринчи рейсда келувчи зиёратчиларни кутмоқда.
Зиёратчилар ижтимоий масофа сақламоқда.
Мусулмонлар учун муқаддас бўлган Каъбага янги кисва (ёпинчиқ) қийгизилмоқда.
Зиёратчилар Каъба атрофида айланмоқда.
Барча зиёратчилар ижтимоий масофа сақламоқда.