Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 август куни чақирилади

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисини 7-август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати аxборот хизмати xабар берди.

Фото: Олий Мажлиси Сенати аxборот хизмати

«Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, ички ишлар вазири, ташқи ишлар вазири ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 29 июль куни видеоконференцалоқа шаклида мажлиси бўлиб ўтганди. Уни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева олиб борган.