Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри Олмазор туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юзага келди. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, ҳодиса 27 декабрь куни соат 00:45 ларда Олмазор тумани Беруний кўчасида содир бўлган.
Воқеа Malibu-2, Cobalt, BMW, Matiz русумли автомашиналар иштирокида юзага келган.
ЙТҲ натижасида BMW русумли автомашина йўловчиси 1992 йилда туғилган Ф.А.га тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.