Йил бошидан буён Ўзбекистон $5,8 млрдлик олтин экспорт қилди

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 5,8 млрд долларлик олтин экпорт қилганини очиқлади.

Қайд қилинишича, 2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистон 806,1 миллион долларлик олтин чет элга чиқарилган.

Йил бошидан буён қимматбаҳо металлар экспорти ҳажми қарийб 5,8 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8% га ўсди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 41,1 миллиард долларни, олтиннинг жисмоний ҳажми 12 миллион унцияни, қиймати эса 31,8 миллиард долларни ташкил қилган.

Иқтисодиёт