Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамм»и қайд этилди

Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамм»и қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга таяниб хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

«Минг афсуски, COVID-19’нинг «британча штамм»и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, коронавируснинг британча штамми билан касалланган 2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январ куни Тошкентга қайтган.

Қайд этилишича, ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

Янгиликлар