Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 110 минг нафардан ошди
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 041 нафар бемор даволанмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110 190 (+498) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 37 нафари Жиззах вилоятида,
- 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Навоий вилоятида,
- 26 нафари Наманган вилоятида,
- 85 нафари Самарқанд вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 52 нафари Фарғона вилоятида,
- 20 нафари Хоразм вилоятида,
- 50 нафари Тошкент вилоятида,
- 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Таъкидланишича, 28 июнь кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Жиззах вилоятида 29 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 78 нафар,
- Сирдарё вилоятида 14 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
- Фарғона вилоятида 14 нафар,
- Хоразм вилоятида 28 нафар,
- Тошкент вилоятида 58 нафар,
- Тошкент шаҳрида 352 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилган.