2020 йилда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп сабзавотлар етиштирилганлиги маълум бўлди

2020 йилда қайси ҳудудда энг кўп сабзавотлар етиштирилганлиги ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида Ўзбекистонда 10,4 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган.

Таъкидланишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 102,4 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми 10 170 тонна етиштирилган. Жумладан:

  • Қорақалпоғистон Р. – 287,7 минг;
  • Андижон – 1 611,0 минг;
  • Бухоро – 768,6 минг;
  • Жиззах – 425,3 минг;
  • Қашқадарё – 495,6 минг;
  • Навоий – 291,1 минг;
  • Наманган – 831,7 минг;
  • Самарқанд – 1 636,3 минг;
  • Сурхондарё – 1 013,5 минг;
  • Сирдарё – 307,0 минг;
  • Тошкент – 1 066,9 минг;
  • Фарғона – 1 128,6 минг;
  • Хоразм – 596,2 минг тонна.

Янгиликлар