Нарпайлик фуқаронинг хонадонидан ноқонуний сақланаётган ов милтиғи топилди
Нарпайлик фуқаронинг хонадонидан ноқонуний ов милтиғи ҳужжатлаштириб олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Хабарга кўра, 22 февраль куни Нарпай туман ИИБ ходимлари томонидан, тумандаги Чархин маҳалласида яшовчи Б.Ш. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Текширув натижасида, уйидаги ёғоч болорлар орасидан «ИЖ» русумли, 16 калибрли, ов қуроли ҳамда 23 дона гильзаларни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштириб ишлари олиб борилмоқда.