«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6о га юқори бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: «Ўзгидромет»

Хабарга кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, кундуз кунлари ҳаво 40-43 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларда 45-46 даражагача исийди.

Шунингдек, 25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Янгиликлар