Самарқанддаги автотурагоҳда «VOLVO» русумли юк автомобили ёниб кетди — фото
Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати.

Фото: Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати
Хабарга кўра, 5 июль куни соат 01:35да Жомбой тумани Самарқанд МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида жойлашаган «Жамбул жапи Барака сервис» МЧЖга қарашли автотурагоҳда турган Туркия давлати фуқароси ҳайдовчи Т.К. бошқарувидаги Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган «VOLVO» русумли юк автомобили тўлиқ ёнган ҳамда Туркия давлати фуқароси ҳайдовчи С.К. бошқарувидаги Қирғизистонга тегишли бўлган «IVEKO» русумли юк автомобили қисман ёнган.

Фото: Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати
Қайд этилишича, ёнғинга ЁҚЭ лари 01:48 да етиб бориб, 02:05 да ўраб олинган ва 02:40да ўчирилган.
Шунингдек, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.