Тошкент вилоятига 15 та Yutong автобуслари олиб келинди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига 15 та Yutong автобуслари олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ангрен шаҳри жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида «АНGREН АВТО GROUP» МЧЖ томонидан 15 дона замонавий Yutong автобуслари олиб келинди.
Жорий йилда Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома тизими асосида 21 та йўналишида ташувларни ташкил этиш мақсадида 170 та янги автобусларни харид қилиш режалаштирилган.