Тошкентда автобус техник носозлик сабаб дарахтга урилди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Зиёлилар кўчасида автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик кузатилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Оқибатда автобус дарахтга урилган. Воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган.
Маълумотларга кўра, бир киши жароҳат олган.
Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ўтказилмоқда.