Қорақалпоғистонда аёлни поезд босиб кетди

Қорақалпоғистонда аёл йўловчи поезди остига тушиб қолди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 22 январь куни «Гидроузел» ва «Нукус» станциялари орасида содир бўлган.

Қайд этилишича, аёл темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва поезд остига тушиб кетган.

Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади, — дейилади хабарда.

Ҳозирда, масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда.

 

Ўзбекистон