Давлат банклари биттадан венчур компания очади

Йиғилишда банклар томонидан биттадан венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 млн доллар ажратиши муҳимлиги қайд этилди.

Стартапларни бизнесга айлантирадиган акселераторлар ҳам очиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Шунингдек, Фаол тадбиркорлар иштирокида 27 та туманда очилган кооперациялар яхши самара бераётгани таъкидланди. Мутасаддиларга келгуси йилда 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича кооперацияларни кўпайтириш топширилди. Бунга 500 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди.

Венчур компания – бу юқори даромад олиш мақсадида инновацион ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга ихтисослашган компания.

Янгиликлар