Марказий банк саккизта банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ноябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 32 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, фаолиятидаги қоидабузарликлари учун 22 та банк ва 3 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, 8 та банк, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Бундан ташқари, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарори билан 7 та банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланди.