Фарғонада «Lacetti» ҳайдовчиси қарама-қарши йўлакда юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

ЙТҲ Оқтепа маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Қайд этилишича, 61 ёшли «Lacetti» машинаси ҳайдовчисининг саломатлиги ёмонлашган ва у бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг, ҳайдовчи қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, у ерда бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида «Lacetti» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона