Хоразмда тилла тақинчоқларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Хоразм вилоятида божхона органлари томонидан ноқонуний заргарлик буюмлари айланмаси фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Хабарга кўра, вилоят божхона бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро лицензиясиз 5,95 гр оғирликдаги тилладан тайёрланган узукни сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шундан сўнг, ушбу шахсга тегишли савдо шохобчаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётган, умумий оғирлиги 1 кгдан ортиқ, умумий қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ бўлган тилла тақинчоқлар аниқланган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Хоразм