Янги Ўзбекистон кўчасида бир ойга автомобиллар ҳаракати чекланади
9 июлдан 9 августга қадар Янги Ўзбекистон кўчасининг «Янги Ўзбекистон» боғи яқинидаги қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар берди.
Ҳаракат чеклови Тошкент вилоятидан келаётган йўналишда ер ости йўл ўтказгичи қурилиши муносабати билан жорий этилмоқда. Шу давр мобайнида автоуловлар ҳаракати «Янги Ўзбекистон» боғи чегара ҳудудидан ўтувчи йўл орқали «Миллий боғ» кўчасига йўналтирилади.
Шунингдек, ҳайдовчилардан белгиланган йўналишларга амал қилиш ва эҳтиёт бўлиш сўралади.