Қорақалпоғистоннинг айрим туманларида иссиқ об-ҳаво сабаб боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилади
Бу қарор болаларнинг соғлиғини иссиқ ҳавонинг таъсиридан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган

Қорақалпоғистоннинг айрим шаҳар ва туманларида иссиқ об-ҳаво туфайли давлат ва хусусий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.
Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши муносабати билан қуйидаги ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади:
• Нукус шаҳри — 2026-йил 13-июльдан 18-июльгача;
• Амударё тумани — 2026-йил 13-июльдан 15-июльгача;
• Беруний тумани — 2026-йил 13-июльдан 17-июльгача;
• Хўжайли тумани — 2026-йил 13-июльдан 18-июльгача;
• Тахиатош тумани — 2026-йил 13-июльдан 18-июльгача;
• Шуманай тумани — 2026-йил 13-июльдан 17-июльгача;
• Мўйноқ тумани — 2026-йил 13-июльдан 17-июльгача;
• Қонликўл тумани — 2026-йил 13-июльдан 17-июльгача;
• Тўрткўл тумани — 2026-йил 13-июльдан 17-июльгача.
Ишни вақтинча тўхтатиш тартиби Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг тегишли хулосалари ва тавсияларига мувофиқ амалга оширили таъкидланди.





