Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 3 киши қутқарилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўлдан адашиб қолган фуқаролар амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 5 апрель куни соат 18:15 да Тошкент вилояти ФВБга Катта Чимён тоғига сайр қилиш мақсадида борган 3 фуқаро йўлдан адашиб, тоғнинг юқори қисмидан пастга туша олмаётгани ва ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган.
Улар фуқароларнинг жойлашган жойини аниқланиб, фуқароларни тоғнинг денгиз сатҳидан тахминан 3100 метр баландлигидан соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.