Фарғонада томорқасида кўкнори етиштирган шахс ушланди

Фарғонада томорқасида 450 туп кўкнори эккан фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд қилинишича, Бувайда тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Бувайда қишлоғида яшовчи А.Х.нинг хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 450 туп кўкнори етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Фарғона