Ўзбекистонда 11 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 11 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19–21 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.